Хизматлар

Иқтисодий низоларда ҳуқуқий ёрдам

Иқтисодий муносабатлар тобора ривожланиб бораётган хозирги кунда бундай муносабатларга киришган ҳар қанда юридик ёки жисмоний шахслар иқтисодий низо иштирокчиларига айланишлари мумкин.

Юзага келган иқтисодий низони ўз ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қила олиш учун малакали адвокатнинг ҳуқуқий ёрдами зарур бўлади.

Бизнинг иқтисодий низоларда томонлар манфаатини ҳимоя қилишда кўп йиллик тажрибага эга бўлган адвокатларимиз низонинг ҳар қандай босқичида, жумладан, низо юзага келган пайтдан бошлаб, низолашилаётган томон билан музокаралар олиб бориш, талабнома ишларини юритиш, даъво аризалари тайёрлаш босқичларида ҳамда иқтисодий суднинг барча инстанцияларида, ҳакамлик судларида низо кўриб чиқилиши жараёнида юридик ва жисмоний шахслар манфаатини ҳимоя қилади.