CONSTAT адвокатлик фирмаси ҳуқуқий соҳада кўп йиллик тажрибага эга бўлган адвокатлар томонидан ташкил қилинган.
Адвокатлик фирмаси асосан тадбиркорлик субъектларига бизнеснинг барча соҳаларида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва фуқаролик ишларида ишонч билдирувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади.
Фирма адвокатларининг юқорида кўрсатилган соҳаларда кўп йиллик тажрибага эгалиги мижозлар томонидан қўйилган топшириқларнинг сифатли бажарилишини таъминлайди.
Адвокатлик фирмаси жамоаси, фирма томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва фирма тажрибаси билан тегишли бўлимларда танишишингиз мумкин