Хизматлар

Корхонани тугатиш

Юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади.

Юридик шахс қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:

унинг муассислари (иштирокчилари)нинг ёки таъсис ҳужжатлари билан тугатишга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига мувофиқ, шу жумладан юридик шахснинг амал қилиш муддати тугаши, уни ташкил этишдан кўзланган мақсадга эришилганлиги муносабати билан ёки юридик шахсни ташкил қилиш чоғида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилганлиги сабабли, агар бу бузилишларни бартараф этиб бўлмаса, суд юридик шахсни рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб топганида;

фаолият рухсатномасиз (лицензиясиз) амалга оширилган ёки қонун томонидан тақиқланган фаолият амалга оширилган ёхуд олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик корхонаси эса –– уч ой мобайнида) банк ҳисобварақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган, деҳқон ва фермер хўжаликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари бундан мустасно, ва (ёки) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида устав фонди таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирилмаган тақдирда, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда суднинг қарорига мувофиқ.

Тугатиш жараёнини тўғри режалаштириш ва ташкил қилиш, қонун ҳужжатларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш корхона, унинг таъсисчилари ва раҳбарлари учун салбий ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқишининг олдини олишни таъминлайди.