Хизматлар

Банкротлик

Банкротлик (иқтисодий ночорлик) қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслигидир.

Банкротлик мураккаб жараён бўлиб, банкротлик таомилини амалга ошириш жараёнида корхона, кредиторлар, давлат ва бошқа манфаатдор шахслар ўртасида юзага келадиган муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тўғри тартибга солиш жараён барча иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланиши учун муҳим аҳамиятга эга.

Constat адвокатлик фирмаси банкротлик жараёнининг барча босқичларида банкрот корхона, кредитор ва бошқа манфаатдор шахсларга малакали ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.