Мақолалар

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қўлланма

 

 Якка тартибдаги тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш туман/шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан амалга оширилади.

Агар ЯТТ ташкил қилмоқчи бўлсангиз Давлат хизматлари марказига паспорт билан ташриф буюринг, шу жойни ўзида энг кам ойлик иш ҳакининг 1 баравари миқдорида давлат божи тўланг ва ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтинг. Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган. Ушб рўйхат билан қуйидаги ҳақола орқали танишишингиз мумкин: http://lex.uz/docs/1727490  

Хисобот ва солиқ

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 19 мартда 3143-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом билан тартибга солинган.

Низомга кўра:

 

* товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми календарь йил давомида бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар солиқлар ва мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайди ҳамда бухгалтерия ҳисобини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритади

* товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари ҳамда товар чеклари китобчаси юритилади. (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 7 январдаги 2, 2019-05-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг (рўйхат рақами 3126, 2019 йил 21 январь) 11-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.)

* ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар товар чеклари китобчасини юритишлари шарт.

* календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтказилади.

Бунда календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми миқдори 100 миллион сўмдан ошган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор товар айланмасидан ягона солиқ тўловини тўлашга ўтади.

* календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайди.

Бунда якка тартибдаги тадбиркорлар товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми миқдори бир миллиард сўмдан ошган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ихтиёрий равишда қайта юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатишлари ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини сақлаб қолган ҳолда юридик шахслар учун назарда тутилган солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлашга ўтадилар.

* календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни тўлайди.

* календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўм ва бир миллиард сўмдан ошган ҳолатда фаолиятини вақтинчалик тўхтатган (тугатган) якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини қайта тиклаган санадан бошлаб ягона солиқ тўловининг ёки юридик шахслар учун назарда тутилган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўловчилари ҳисобланади.

* товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумлари 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркор томонидан ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига товар айланмалари бўйича ҳисоботларни чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.

Бунда, якка тартибдаги тадбиркор товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тушумлар тўғрисидаги ҳисоботлар тақдим этилмайди.

* Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва ягона солиқ тўловини тўлаш якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибида амалга оширилади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар ихтиёрий равишда ҳар ойда ягона солиқ тўловини аванс тариқасида тўлашлари мумкин.

* Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тақдим этиладиган ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоб шакллари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 7 январдаги 2, 2019-05-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг (рўйхат рақами 3126-сонли, 2019 йил 21 январь) 9-иловаси билан тасдиқланган.

* Ҳисобланган солиқлар билан бир қаторда якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда фаолияти доирасида бошқа солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳам тўлашлари шарт.

* Календарь йили давомида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзи ҳамда ҳар бир ёлланган ходим учун Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган миқдор ва муддатларда ягона ижтимоий тўлов тўланади.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг банк картаси

якка тартибдаги тадбиркорнинг миллий валютадаги банк картаси (кейинги ўринларда — якка тартибдаги тадбиркор банк картаси) — якка тартибдаги тадбиркорга банк томонидан бериладиган, якка тартибдаги тадбиркор банк картасини сақловчисига карта ҳисобварағида ҳисобда турган пул маблағларини тасарруф этган ҳолда товарлар, ишлар ёки хизматларни сотиб олиш учун миллий валютада нақд пулсиз шаклда тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тўлов картаси;

якка тартибдаги тадбиркор банк карталаридан ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш фаолияти билан боғлиқ бўлган, шунингдек бошқа ҳар қандай харажатлар учун тўловларни амалга ошириши мумкин.